Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Николас Жексон ўзига янги жамоа танлади

Баҳо:
+ | -

«Челси» ҳужумчиси Николас Жексон фаолиятини қаерда давом эттириш борасида бир қарорга келди.

Marca маълумотига кўра, сенегаллик футболчи Мадриднинг «Атлетико» клубига ўтишни истамоқда. 25 ёшли ҳужумчи мадридликларга аллақачон оғзаки розилик берган.

Жексонга «Астон Вилла» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ футболчи Англияда қолишни унчалик истамаётгани сабабли Мадридга кўчиб ўтиш вариантини афзал кўрмоқда.

«Челси» эса, аксинча, ҳужумчини «Астон Вилла»га сотишни хоҳлаяпти. Ҳозирча «Атлетико» ва Лондон клуби ўртасида келишувга эришишга анча бор. Шу сабабли мадридликлар бошқа номзодларга эътибор қаратиши мумкин.

Transfermarkt портали Николас Жексоннинг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 03:08, 23.08.2026.
Ўқилди: 1292 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик