Кириш Регистрация

Киву: «Трансфер бозори ёпилишини сабрсизлик билан кутяпман»

Баҳо:
+ | -

«Интер» бош мураббийи Кристиан Киву «Монца»га қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдирди. Италия чемпионатининг 1-туридан ўрин олган баҳсда «нерадзуррилар» 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Биринчи бўлимда бизга қийин бўлди ва бу рақибнинг хизмати. Тезкор гол урганимизга қарамай, жуда тартибсиз ҳаракат қилдик. Асабийлаша бошладик ва ўз футболимизни намойиш эта олмадик.

Кейинчалик футболчиларнинг индивидуал маҳорати ва жамоавий ҳаракатлар эвазига хотиржамликни қайтара олдик. Иккинчи голдан кейин учрашув бошиданоқ қилишимиз керак бўлган ишларни амалга оширдик», — дея Кивунинг сўзларини TMW келтирди.

«Трансферлар ҳақида гапиришни истамайман. Ихтиёримда ҳар куни машғулотларда бор кучини сарфлайдиган ва ўз савиясини оширишга интилаётган футболчилар гуруҳи бор.

Трансфер бозори — трансфер бозори. Унинг ёпилишини сабрсизлик билан кутяпман. Чунки бу жараён менга анчагина бош оғриғини келтирмоқда», — дея қўшимча қилди мутахассис.

«Интер» Италия чемпионатининг 2-турида 30 август куни сафарда «Кальяри»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 03:15, 23.08.2026.
Ўқилди: 469 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик