Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

«Валенсия» афсонавий «Месталья»даги сўнгги мавсумини бошлади

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг «Валенсия» клуби ўзининг афсонавий уй стадиони — «Месталья» билан хайрлашмоқда. Жамоа мазкур аренадаги сўнгги мавсумини ўтказяпти. Жорий йилда стадион очилганига роппа-роса 100 йил тўлди.

Шанба оқшомида «Валенсия» «Месталья»даги сўнгги 19 та учрашувининг биринчисини ўтказди. Вигонинг «Сельта» клубига қарши кечган баҳс 0:0 ҳисобида якунланди. Бу Испания чемпионатида камдан кам учрайдиган натижалардан биридир.

Marca маълумотига кўра, «Валенсия» мухлислари «Месталья» билан хайрлашув мавсумига катта қизиқиш билдирмоқда. Жорий мавсумда сотилган абонементлар сони бўйича клуб рекорди янгиланди — кўрсаткич аллақачон 40 мингдан ошди.

Энди «кўршапалаклар»нинг ўзи ҳам чемпионат масофасини муносиб тарзда «учиб ўтиши» керак.

Киритилди: 08:15, 23.08.2026.
Ўқилди: 740 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик