Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Симоне Индзаги: «Лацио»даги вазият туфайли қалбим оғримоқда»

Баҳо:
+ | -

Симоне Индзаги ўтмишда Римнинг «Лацио» клуби сафида тўп тепган ва жамоани бошқарган. Шу сабабли у клубдаги вазиятни катта эътибор билан кузатиб бормоқда.

Мутахассис «Лацио» мухлисларининг клуб раҳбариятига қарши норозилик намойишлари юрагини оғритаётганини билдирди.

«Жуда чуқур қайғуни ҳис қиляпман. Чидаш қийин бўлган бу вазиятдан тез орада чиқиб кетишимизга умид қиламан.

Стадионга бормаётган мухлислар бу ҳолатдан ҳаммадан кўпроқ азият чекмоқда. Мен бу муҳитни жуда яхши биламан. «Лацио»га 23 ёшимда келганман ва у ерда 22 йилни ўтказганман», — дея Симоне Индзагининг сўзларини cittaceleste.it келтирди.

«Лацио» сўнгги марта 2000 йилда Италия чемпиони бўлган. Ўша пайтда Симоне Индзаги клуб футболчиси эди.

Киритилди: 08:36, 23.08.2026.
Ўқилди: 871 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик