«Бавария» ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих Жамал Мусиаланинг саломатлиги билан боғлиқ муаммолар ҳақидаги саволга жавоб берди.
Шанба куни мюнхенликлар Германия Суперкубоги доирасида Дортмунднинг «Боруссия» клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Мусиала ушбу учрашувни ўтказиб юборди. У яқинда «РБ Лейпциг» ва «Ҳайденҳайм»га қарши кечган иккита ўртоқлик баҳсида ҳушини йўқотганди.
«Бу ғалаба Жамал учун ҳам. У тез орада сафга қайтишига умид қиламиз. Мусиала «Бавария» ва бутун Германия учун жуда муҳим футболчи.
Унинг нималарга қодир эканини яхши биламиз ва тезроқ қайтишини кутяпмиз. Жамоадаги барча уни қўллаб-қувватламоқда», — дея Киммихнинг сўзларини Bayern & Germany келтирди.
Аввалроқ Жамал Мусиала Бундеслиганинг 1-турида «Штутгарт»га қарши ўйин учун «Бавария» қайдномасига киритилиши хабар қилинганди.













