Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро

О’Райли Мареска қўл остида қайси позицияда ўйнашга тайёрлигини айтди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити"нинг чап қанот ҳимоячиси Нико О’Райли янги бош мураббий Энцо Мареска қўл остида майдонда қандай вазифани бажаришга тайёр экани ҳақида гапирди.

"Шаҳарликлар"нинг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёш тарбияланувчидан майдоннинг чап қаноти ва марказидаги деярли барча позицияларда фойдаланган.

"Мен Мареска билан гаплашдим ва унга исталган позицияда ўйнашга тайёр эканимни айтдим. Мен мослаша оламан — қанот ҳимоячиси ҳам, ярим ҳимоячи ҳам бўлиб ўйнай оламан. Янги синовларни интиқлик билан кутяпман ва майдонга тушишни хоҳлайман. Мураббий мени қаерга қўймасин, ҳеч қандай муаммосиз ўша позицияда ўйнайман", — дея О’Райлининг сўзларини келтиради City Xtra.

Энцо Мареска июнь ойи охирида Хосеп Гвардиола ўрнини эгаллаб, "Манчестер Сити" бош мураббийига айланган.

Нико О’Райли "Манчестер Сити" сафида ҳозирга қадар 75 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урган ва 8 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 11:19, 23.08.2026.
Ўқилди: 905 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик