"Манчестер Сити" футболчиси Нико О’Райли жамоанинг янги бош мураббийи Энцо Мареска қўл остидаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.
Италиялик мутахассис жорий ёзда "шаҳарликлар"ни ўн йил бошқарган Хосеп Гвардиола ўрнини эгаллади.
"Биз мавсум бошланишини интиқлик билан кутяпмиз. Мареска — ажойиб мураббий. Унинг ўз фалсафаси бор, биз уни ўрганяпмиз, аста-секин мослашиб, ғояларига кўникиб боряпмиз. Бундай клубда босим доимо жуда юқори бўлади, чунки бу ерда сендан барча мусобақаларда ғалаба қозониш талаб қилинади. Аммо бу менга ёқади — камроғига қаноат қилишни ёқтирмайман", — дея О’Райлининг сўзларини келтиради "Манчестер Сити" матбуот хизмати.
Бугун Энцо Мареска шогирдлари Англия Премьер-лигасининг биринчи турида ўз майдонида "Борнмут"ни қабул қилади.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.













