Кириш Регистрация
23/08 19:00 Нефтчи 3-0 Сўғдиёна
24/08 19:00 Қўқон-1912 - Бухоро

Романо: Нкунку «РБ Лейпциг»га «ҳа» деди — музокаралар фаоллашди

Баҳо:
+ | -

«Милан» ҳужумчиси Кристофер Нкунку яқин вақт ичида «РБ Лейпциг»га қайтиши мумкин. Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, 28 ёшли футболчи немис клубига қайтишга розилик берган. Сўнгги маълумотларда ҳам Нкунку ва «РБ Лейпциг» шахсий шартлар бўйича оғзаки келишувга эришгани қайд этилмоқда.

Энди «РБ Лейпциг» «Милан» билан музокараларни фаоллаштирган. Немис клуби Нкункуни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш варианти устида ишламоқда. Бонусларни ҳисобга олганда, битимнинг умумий қиймати 33-35 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.

Айни пайтда «РБ Лейпциг» футболчи учун асосий даъвогар ҳисобланмоқда. «Ньюкасл» ҳам Нкункуга қизиқиш билдирган, бироқ французнинг ўзи Германияга қайтишни афзал кўрмоқда.

Нкунку учун «РБ Лейпциг» бегона клуб эмас. У 2019-2023 йиллар давомида немис жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Франциялик футболчи «РБ Лейпциг» сафида барча мусобақаларда 172 та учрашув ўтказиб, 70 та гол урган ва 56 та голли узатмани амалга оширган. У Германиядаги фаолияти давомида Бундеслиганинг энг ёрқин футболчиларидан бирига айланган.

Киритилди: 16:45, 23.08.2026.
Ўқилди: 743 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик