Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

«Насаф» – «Пахтакор» ўйини танаффусида ҳакам учта қизил карточка кўрсатди

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигаси 19-туридан ўрин олган «Насаф» – «Пахтакор» ўйини танаффуси вақтида учрашув бош ҳаками жами учта футболчига қизил карточка кўрсатди. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси расмий сайти хабар бермоқда.

Қизил карточкалардан биттаси «Насаф» ҳимоячиси Мақсуд Каримов, иккитаси эса «Пахтакор» вакилларига – ўйинни асосий таркибда бошлаган ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов ва захирада ўтирган ҳимоячи Мурод Холмуҳамедовга кўрсатилган. Бундан ташқари, танаффус вақтида «Насаф» дарвозабони Элдорбек Суюнов ва «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев сариқ карточка билан огоҳлантирилган. Биринчи бўлимдан сўнг «Насаф» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган эди.

Ўйин тўхтаб турган вақтда бош ҳакам Олим Толибжонов томонидан нима учун бу қадар кўп карточка кўрсатилгани тўғрисида ЎзПФЛ сайтида маълумот берилмаган. «Насаф» ва «Пахтакор» матбуот хизмати ушбу ҳолатга батафсил тўхталмаган, ҳар иккала клуб сайтида фақат Каримов билан Абдухолиқов «биринчи бўлим сўнггидаги қўпол хатти-ҳаракатлари сабаб» майдондан четлатилгани қайд этилган. Асосан «Насаф» футбол клуби фаолиятини ёритадиган Voha.Uz сайтида «танаффусга чиқиш арафасида Абдухолиқов Каримов билан тортишиб қолгани» таъкидланган.

20 сентябрь куни ўтказилган учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етган. Худди шу куни «Насаф»нинг мусобақа жадвалидаги асосий рақобатчилари – «Локомотив» ва «Бунёдкор» ҳам ўйин ўтказиб, ҳар иккала жамоа ҳам ўз рақибларини йирик ҳисобда мағлуб этган. «Локомотив» сафарда «Сўғдиёна»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, «Бунёдкор» Тошкентда Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси дарвозасига жавобсиз бешта гол урган.

Ушбу натижалардан сўнг «Бунёдкор» ва «Локомотив» бир хил – 45 очкодан тўплаган ҳолда, Олий Лигада пешқадамлик қилишмоқда. 3-ўринда бораётган «Насаф» улардан уч очкога ортда қолмоқда. 4-ўриндаги «Пахтакор» ҳисобида эса 35 очко бор. «Насаф»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан, Championat.asia’нинг иқтибос келтиришича, «Пахтакор» бош мураббийи Мурод Исмоилов «совринли ўринлар учун курашиш имконияти деярли қолмагани»ни тан олди.

Турнинг қолган ўйинлари 21 сентябрь, шанба куни ўтказилади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 14:26, 21.09.2013.
Ўқилди: 10022 марта.
Фикрлар: 84 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [3532]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2790]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2594]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2260]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1947]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1883]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1618]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1510]

Хаби Алонсо «Реал»даги фаолиятидан афсусда: «Бошқа бундай хатога йўл қўймайман» [1450]

«Манчестер Сити»нинг бугунги ўйини учун тахминий таркиби [1433]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик