Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро

Рафинья "Барселона" сафида пенальтиларни бехато амалга оширмоқда

Баҳо:
+ | -

"Барселона" вингери Рафинья Диас жамоанинг Ла Лиганинг янги мавсумидаги илк голига муаллифлик қилди.

Бразилиялик футболчи "Эльче"га қарши баҳснинг 14-дақиқасида пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Рафиньянинг ўзи жарима майдончасида қоидабузарликка учраб, 11 метрлик зарба ишлаб олганди.

Opta маълумотига кўра, 29 ёшли футболчи 2022 йилда "Барселона" сафига қўшилганидан буён жамоа ўйинларида тепган барча пенальтиларини голга айлантирган. Унинг ҳисобида 9 та уриниш ва 9 та гол бор.

Рафинья сўнгги марта пенальтидан 2017 йил декабрида гол ура олмаган. Ўшанда у Португалия чемпионатида "Витория Гимарайнш" шарафини ҳимоя қиларди.

Қайд этиш жоиз, Рафинья янги мавсум олдидан "Барселона"нинг биринчи сардорига айланган ва ҳужум чизиғида ҳам муҳим вазифани бажармоқда.

Киритилди: 01:26, 24.08.2026.
Ўқилди: 803 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик