Кириш Регистрация
23/08 19:00 Нефтчи 3-0 Сўғдиёна
24/08 19:00 Қўқон-1912 - Бухоро

"Астон Вилла"нинг 40 миллионлик янги футболчиси АПЛ тарихидаги нохуш рўйхатдан жой олди

Баҳо:
+ | -

"Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Жоао Гомес Англия Премьер-лигасидаги дебют учрашувида қизил карточка олиб, ўзига хос антирекордлар рўйхатига кирди.

23 август куни АПЛнинг янги мавсуми 1-турида "Астон Вилла" ўз майдонида "Брайтон"га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Бирмингемликларнинг янги футболчиси Гомес 40-дақиқада майдондан четлатилди.

Transfermarkt 2000/01 йилги мавсумдан буён юритиб келаётган статистикага кўра, Гомес АПЛдаги дебют учрашувида энг тез қизил карточка олган футболчилар орасида 7-ўринни эгаллади.

Рўйхатда биринчи ўрин "Манчестер Сити" собиқ футболчиси Кристиан Негуаига тегишли. У 2004/05 йилги мавсумда АПЛдаги дебют ўйинининг 3-дақиқасидаёқ майдондан четлатилган. Кейинги ўринларни "Эвертон" футболчиси Иэн Тёрнер (9-дақиқа), "Блэкберн" вакили Стивен Рейд (12) ва "Сандерленд" футболчиси Жек Колбэк (13) эгаллаб турибди.

Гомес эса 40-дақиқадаги четлатилиши билан ушбу рўйхатда 7-поғонадан жой олди. Қизиғи, "Челси"даги дебют ўйинида 58-дақиқада қизил карточка олган Жоау Фелиш ҳам кучли ўнликка кирган.

"Астон Вилла" Жоао Гомесни ёзги трансфер ойнасида "Вулверхэмптон"дан 40 миллион евро эвазига харид қилган. Шундай қилиб, бразилиялик футболчининг янги клубдаги илк расмий учрашуви омадсиз якунланди.

Киритилди: 02:47, 24.08.2026.
Ўқилди: 214 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик