Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво

Сарри «Аталанта» бош мураббийи сифатидаги илк ғалабасига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

«Аталанта» бош мураббийи Маурицио Сарри Италия А Сериясининг 1-турида «Сассуоло» устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабани шарҳлади.

«Ғалаба ҳар доим муҳим. Дастлабки 30 дақиқа давомида диққатимизни йўқотмадик ва рақибга деярли ҳеч қандай имконият бермадик. Аммо кейинчалик ҳимояда қийинчиликларга дуч кела бошладик.

Биз, аввало, янги футболчилар билан ишлашимиз керак. Жаҳон чемпионати сабаб жамоага кеч қўшилган ўйинчиларни ҳам шу қаторга киритаман. Бу муайян вақт талаб қиладиган жараён ва унинг қандай кечишини кўрамиз.

Яримҳимоя чизиғи 90 дақиқа давомида жуда яхши ишлади, аммо дастлабки 30 дақиқадан кейин ҳаддан ташқари пассивлашиб қолдик. Қанот футболчилари аввалги ўйинга қараганда яхшироқ ҳаракат қилди, Залевски ҳам кўпроқ ташаббус кўрсатди.

Ҳужумда хавфлироқ бўлдик. Аммо жуда чуқур ҳимояланиб, пассив ҳаракат қила бошласангиз, бу муаммога айланади. Баъзан мен хоҳлаган даражада юқори прессинг қўллаш биз учун қийин бўлмоқда.

Жуда чуқур ҳимояланганимизда пассивлашиб қоляпмиз. Ваҳоланки, ҳимоядан ҳужумга ўтишда яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак», — деди италиялик мутахассис матбуот анжуманида.

Қайд этиш жоиз, бу «Аталанта»нинг Сарри бошчилигида А Сериядаги илк учрашуви бўлди.

Киритилди: 08:52, 24.08.2026.
Ўқилди: 553 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик