Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро

Шерки АПЛда ассистлар бўйича барчадан ўзиб кетди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Райан Шерки Англия Премьер-лигасининг 1-турида "Борнмут"га қарши баҳсда захирадан майдонга тушиб, иккита голли узатма берди.

Франциялик футболчи жамоаси 0:1 ҳисобида ортда бораётган бир пайтда иккинчи бўлимда майдонга тушди ва учрашув тақдирини ўзгартириб юборди. 84-дақиқада унинг узатмасидан сўнг Марк Гехи ҳисобни тенглаштирди. Компенсация вақтида эса Йошко Гвардиол Шеркининг яна бир узатмасини голга айлантириб, "шаҳарликлар"га 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа, Шерки ўтган мавсум бошидан буён АПЛда очиқ ўйиндан 12 та голли узатма амалга оширди. Бу мазкур даврда лиганинг бошқа барча футболчиларидан яхшироқ натижа ҳисобланади.

Киритилди: 10:25, 24.08.2026.
Ўқилди: 921 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик