Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 0-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо - Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия - Бетис
26/08 19:00 Локомотив - Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал - Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад

Андони Ираола: «Ньюкасл»га қарши унинг майдонида ўйнаш жуда қийин»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» бош мураббийи Андони Ираола Англия Премьер-лигасининг 1-тури доирасида «Ньюкасл»га қарши кечган ва 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланган ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Асосий вақт тугагандан кейин ҳам ҳис-туйғулар зиддиятлилигича қолмоқда. Биз бу ерга фақат ғалаба учун келган эдик, шунинг учун дуранг бизни қониқтирмайди. Аммо майдонда содир бўлган воқеаларни, айниқса ўйин қандай тугаганини ҳисобга олсак, ҳозирги натижа бироз яхшироқ қабул қилинмоқда. Учрашув бошимиз учун жуда оғир бошланди. Биз «Ньюкасл»га қарши унинг ўз майдонида, мухлислар қўллаб-қувватлаши остида ўйнаш қанчалик қийинлигини яхши тушунардик», — деди Ираола.

Эслатиб ўтамиз, «Сент-Джеймс Парк» стадионингда кечган баҳсда мезбонлар Антони Эланга ва Джо Уиллокнинг голлари эвазига икки марта олдинга чиқиб олишганди. «Ливерпуль» эса Коди Гакпонинг голи ва ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда (90+9-дақиқада) Доминик Собослаи пенальтидан урган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.

Киритилди: 15:28, 24.08.2026.
Ўқилди: 538 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик