«Барселона» ярим ҳимоячиси Гавининг жароҳати жиддий эмаслиги маълум бўлди.
Бугун эрталаб 22 ёшли футболчи тиббий кўрикдан ўтказилди. Текширув натижаларига кўра, Гавида фақат лат ейиш ҳолати аниқланган ва жиддий шикаст қайд этилмаган.
Шу сабаб испаниялик ярим ҳимоячининг тикланиш жараёни узоққа чўзилмаслиги кутилмоқда. Гави яқин вақт ичида машғулотларга қайтиши мумкин.













