Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво

Бальде «Барселона»дан кетиш ҳақида ўйлай бошлади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳимоячиси Алехандро Бальде клубдаги келажаги борасида илк бор жиддий ўйлай бошлади. COPE нашри тарқатган маълумотларга кўра, 22 ёшли футболчи бош мураббий Ханси Фликнинг қарорларидан сўнг жамоадаги ўз ўрни ва истиқболи бўйича ноаниқликдан ташвишга тушган.

Бальде Ла Лиганинг 2-тури доирасида «Эльче»га қарши ўтказилган ва каталонияликларнинг 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланган учрашув қайдномасига киритилмади. Футболчига яқин манбалар бу ҳолатни унинг жамоани тарк этиши мумкинлигидан дарак берувчи сигнал сифатида баҳоламоқда.

Ҳимоячига аллақачон бошқа клублардан таклифлар келиб тушган бўлиб, улар орасида энг аниқ қизиқишни «Манчестер Юнайтед» кўрсатмоқда. Бироқ Бальде «Барселона» раҳбарияти ва мураббийлар штаби билан гаплашиб, вазиятга ойдинлик киритмагунича трансфер бўйича ҳеч қандай қарорга келмасликни ният қилган. Ҳозирча у машғулотларни оддий режимда давом эттирмоқда.

Киритилди: 20:07, 24.08.2026.
Ўқилди: 1014 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик