Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво

Жоау Палинья «Бенфика»га ўтиш олдидан тиббий кўрикдан ўтди

Баҳо:
+ | -

«Бавария»нинг 31 ёшли ярим ҳимоячиси Жоау Палинья «Бенфика»га ўтишидан олдин тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. Бу ҳақда Record нашри хабар бермоқда.

Тиббий кўрик душанба куни эрталаб Лиссабон шаҳрида бўлиб ўтди. Мюнхен клуби футболчига трансфер билан боғлиқ расмий ишларни якунлаб қўйиш учун Португалия пойтахтида қолишга рухсат берган. Манбанинг маълум қилишича, «Бенфика» португалиялик футболчининг трансфери ҳақида чоршанба куни расман эълон қилади.

Эслатиб ўтамиз, Палинья ўтган мавсумни ижара асосида «Тоттенхэм» сафида ўтказиб, 45 та ўйинда 7 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган эди.

Киритилди: 20:39, 24.08.2026.
Ўқилди: 532 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик