Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво

«Сити» Энцо Фернандес учун янги таклиф юборади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» «Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесни ўз сафига қўшиб олиш ниятидан қайтгани йўқ. Сўнгги хабарларга кўра, «шаҳарликлар» ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар аргентиналик футболчининг трансферини амалга оширишга ҳаракат қилмоқда.

Инсайдер Гастон Эдул маълумотига кўра, «Манчестер Сити» яқин вақт ичида 25 ёшли футболчи учун янги расмий таклиф билан чиқиши кутилмоқда. «Челси» Энцонинг трансфери учун тахминан 140 миллион евро талаб қилмоқда. Бу сумма бошқа манбаларда келтирилаётган 120 миллион фунтлик баҳога яқин.

Фернандес АПЛнинг биринчи турида «Фулхэм»га қарши ўйинни захира ўриндиғида бошлади. Унинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2032 йилгача мўлжалланган.

Айни пайтда «Сити»нинг Энцо учун трансфер имкониятлари янада ошиши мумкин. Хусусан, Нико Гонсалеснинг «Ньюкасл»га тахминан 50 миллион фунтга сотилиши аргентиналик футболчи учун катта таклиф тайёрлашга молиявий имконият яратиши хабар қилинмоқда. 

Киритилди: 05:04, 25.08.2026.
Ўқилди: 403 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик