«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Касадо фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. «Сандерленд» 22 ёшли испаниялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Англия клуби Касадони ёз бошидан бери кузатиб келаётгани ҳақида хабарлар бор.
Каталонияликлар ўз тарбияланувчисини сотишга қарши эмас ва унинг трансфери учун тахминан 40 миллион евро талаб қилмоқда.
Касадога «Сандерленд»дан ташқари Саудия Арабистони ва Туркия клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Ярим ҳимоячи «Барселона» асосий жамоаси сафида барча мусобақаларда 75 та учрашув ўтказиб, 1 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган.













