Кириш Регистрация

«Динамо» ва «Пахтакор»нинг ўзаро ўйинлар статистикаси

Баҳо:
+ | -

Бугун, 25 август куни Ўзбекистон Суперлигасининг 19-тури доирасида Самарқанднинг «Динамо» клуби ўз майдонида Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасини қабул қилади. Учрашув «Динамо» стадионида соат 20:00 да бошланади.

Статистикага кўра, жамоалар шу кунга қадар ўзаро 55 марта тўқнаш келган. Ушбу баҳсларнинг 41 тасида «Пахтакор» ғалаба қозонган бўлса, «Динамо» 7 марта зафар қучган. Яна 7 та учрашувда дуранг қайд этилган.

Тўплар нисбатида ҳам пойтахтликларнинг катта устунлиги бор. «Пахтакор» ўзаро баҳсларда 113 та гол урган, «Динамо» эса рақиб дарвозасини 33 марта ишғол қилган.

Қарама-қаршилик тарихида «Динамо»нинг энг йирик ғалабаси 2:0 ҳисобида қайд этилган. «Пахтакор» эса самарқандликлар устидан 6:0 ҳисобидаги ғалабага эришган.

Жамоаларнинг энг сўнгги учрашуви жорий мавсумнинг биринчи даврасида бўлиб ўтган. 18 апр куни «Пахтакор» ўз майдонида «Динамо»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этган.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 13:38, 25.08.2026.
Ўқилди: 884 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7257]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3529]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3345]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3084]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2329]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2219]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2179]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2157]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2059]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2055]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик