Кириш Регистрация
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 4-1 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-2 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум 1-0 Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Фофана «Рома»га камида 35 млн еврога тушиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Бельгиялик ҳужумчи Малик Фофана фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин, унга «Рома» клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида маълум қилди.

Футболчи ва римликлар ўртасидаги келишув шартлари ўтган ҳафтанинг ўзидаёқ келишиб бўлинган эди. Ҳозирда асосий масала «Лион» клуби билан молиявий шартларни ҳал қилишда қолмоқда. Франция клуби раҳбарияти футболчининг сотувидан камида 35 миллион евро ишлаб олишни хоҳламоқда.

Франция чемпионатининг ўтган мавсумида Фофана 12 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг «Лион» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 14:51, 25.08.2026.
Ўқилди: 519 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик