Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия - Бетис
26/08 19:00 Локомотив - Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал - Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Матета ФИФА орқали «Кристал Пэлас» билан тузилган шартноманинг сўнгги йилини ҳақиқий эмас деб топишга уринди

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас» ҳужумчиси Жан-Филипп Матета клуб билан тузилган шартномасининг охирги бир йилини ҳақиқий эмас деб топишга уринди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

«Бургутлар» келишувда кўзда тутилган бандга асосан шартномани бир томонлама 2027 йилнинг ёзига қадар узайтирган эди. Матета ва унинг вакиллари бунинг мажбурий юридик кучи йўқлигини талаб қилишди.

Клубнинг ташаббуси билан ушбу низони АПЛнинг мустақил трибунали кўриб чиқди. Футболчи томони ФИФАга ҳам мурожаат қилди, бироқ у ерда бу иш ташкилот юрисдикциясига кирмаслигини маълум қилишди. Трибунал қарори оммага ошкор этилмади, бироқ BBC маълумотларига кўра, Матетанинг шартномаси яна 10 ойга мўлжаллангани футболчи учун муҳокама муваффақиятсиз тугаганини билдиради. «Пэлас» масалани ёпилган деб ҳисоблайди.

29 ёшли французга «Астон Вилла» ҳам қизиқиш билдирмоқда. «Кристал Пэлас» Матета борасидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр, чунки январь ойида форвард хорижий клуб билан дастлабки шартнома имзолаши, кейинги ёзда эса бепул кетиб қолиши мумкин.

Киритилди: 16:05, 25.08.2026.
Ўқилди: 468 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик