Кириш Регистрация
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 4-1 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-2 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум 1-0 Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

"Реал" Диомандени расман таништирди

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" янги футболчиси Ян Диомандени расман таништирди. 19 ёшли ҳужумчи Флорентино Перес иштирокида 2033-йил 30-июнгача мўлжалланган шартномани имзолади ва унга 25-рақамли футболка топширилди.

Кот-д’Ивуарлик футболчи "РБ Лейпциг"дан сотиб олинган. "Реал" трансфер суммасини очиқламаган, аммо Испания матбуоти келишувни 125 млн евро ва 15 млн еврогача бонуслар деб баҳоламоқда. Шу тариқа, умумий сумма 140 млн еврогача етиши мумкин.

Transfermarkt’нинг сўнгги баҳосига кўра, Диоманденинг бозор қиймати 90 млн евро. "Лейпциг" эса уни 2025-йил ёзида "Леганес"дан 20 млн еврога харид қилган эди.

Диоманде "Реал" сафида расмий дебютини "Эспаньол"га қарши ўйинда ўтказди. У 64-дақиқада майдонга тушди ва Карлос Эспининг ғалаба голи билан якунланган ҳужумда иштирок этди. Мадридликлар баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Киритилди: 18:08, 25.08.2026.
Ўқилди: 1073 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик