"Бешиктош" 23 ёшли ярим ҳимоячи Фабио Миретти трансфери бўйича "Ювентус" билан келишувга яқин турибди.
Бу ҳақда журналист Ягиз Сабунжуўғлу хабар берди.
Италиялик футболчининг "Ювентус" билан амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.
Миретти ўтган мавсумда Италия А Сериясида 23 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.













