«Манчестер Юнайтед» «Брайтон»нинг таянч ярим ҳимоячиси Карлос Балеба трансферини расман эълон қилди.
Камерун терма жамоаси аъзоси бўлган 22 ёшли футболчи «МЮ» билан «5+1» схемаси бўйича шартнома имзолади.
Аввалроқ «Брайтон» Балеба трансфери учун 65 миллион фунт стерлинг, бонуслар билан бирга эса яна 5 миллион фунт олиши ҳақида хабар берилганди.
Балеба «Брайтон» сафида 2023/24 йилги мавсумдан буён тўп тепиб келаётган эди.













