«Ливерпуль» ва «ПСЖ» ҳужумчи Брэдли Барколанинг эҳтимолий трансфери бўйича музокараларнинг муҳим босқичини ўтказмоқда.
Журналист Дэвид Орнштейн маълумотига кўра, бугунги музокаралар томонлар келишувга яқинлаша оладими-йўқми, шуни кўрсатиб беради. Франциялик футболчининг ўзи фаолиятини мерсисайдликлар сафида давом эттириш ниятида.
Баркола «ПСЖ» раҳбариятига янги шартнома имзоламоқчи эмаслигини ва «Ливерпуль»га ўтишни хоҳлаётганини аллақачон маълум қилган.
Ҳозирча трансфер йўлидаги асосий тўсиқ молиявий масала бўлиб турибди. Париж клуби Барколани тахминан 145 миллион фунтга баҳоламоқда. «Ливерпуль» эса футболчининг трансферини 100 миллион фунт атрофидаги суммага амалга оширишни режалаштирмоқда.













