«Буде-Глимт» Чемпионлар лигаси саралашининг плей-офф босқичи жавоб учрашувида ўз майдонида НЕКни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Норвегия клуби сафида Фредрик Бьёркан ва Сондре Аукленд гол урди. Яна бир тўп НЕК футболчиси Деверон Фонвиллнинг автоголи сифатида қайд этилди.
Меҳмонлар 3-дақиқадаёқ камчиликда қолишди — дарвозабон Гонсало Креттаз қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
Икки учрашув натижасига кўра «Буде-Глимт» 6:1 ҳисобида устун келиб, Чемпионлар лигасининг умумий босқичига йўл олди. НЕК эса Европа лигасининг умумий босқичида иштирок этади.













