Испания чемпионатида "Бетис" сафарда "Валенсия"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Бу севильяликларнинг мавсум бошидан буён кетма-кет иккинчи ғалабаси бўлди. Биринчи турда "Бетис" "Реал Сосьедад"ни ҳам 1:0 ҳисобида енгган эди.
Шу тариқа, "Бетис" сўнгги тўрт йил ичида илк бор Ла Лигадаги дастлабки икки ўйинини ғалаба билан якунлади. Ўша сафар жамоа мавсумни кетма-кет учта ғалаба билан бошлаган эди.
Навбатдаги турда "Бетис" "Леванте"га қарши майдонга тушади ва ғалабали сериясини давом эттириш имконига эга бўлади. Шундан сўнг эса 6 сентябрь куни "Реал" Мадридга қарши баҳс ўтказади.













