Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Ювентус» «Барселона»нинг собиқ ярим ҳимоячиси билан музокаралар олиб бормоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ва «Милан» клублари сафида тўп сурган ивуариялик ярим ҳимоячи Франк Кесси Италия A Сериясига қайтиши мумкин. Бу ҳақда ўз саҳифаларида журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 29 ёшли футболчининг хизматларига Туриннинг «Ювентус» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Кекса синьора» футболчининг вакиллари билан мумкин бўлган трансфер юзасидан фаол музокаралар олиб бормоқда.

Айни пайтда Франк Кесси эркин агент мақомида турибди. Ярим ҳимоячининг сўнгги жамоаси Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» клуби бўлган эди. У ёзда шартнома муддати тугагани сабабли жамоани тарк этганди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда ярим ҳимоячи 39 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 10:12, 26.08.2026.
Ўқилди: 990 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик