"Челси" устози Жозе Моуриньо "Фулхэм" билан ўйиндан сўнг матбуот анжуманида учрашув хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Эвертонга қарши ўйинда (1:1) бугунгидан яхшироқ ўйнагандик. Кўпчилик бу "Челси"нинг охирги ўн йилдаги энг ёмон старти деётганди, аммо энди турнир жадвалида биздан олдинда ҳеч ким қолмади.
Жамоам фақат юксалишда давом этмоқда. Келгусида биз бундан ҳам яхшироқ ўйнаймиз", деди португалиялик мутахассис.