Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Кенан Йилдиз 3 ойга сафдан чиқди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» вингери Кенан Йилдиз узоқ муддатга майдонни тарк этди.

21 ёшли футболчи А Серия 1-туридан ўрин олган «Фрозиноне»га қарши ўйинда (1:0) жароҳат олган эди.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, душанба куни ўтказилган тиббий кўрик вақтида Йилдизда оёқ суяги сингани гумон қилинган ва кейинги текширувлар «Ювентус» шифокорларининг хавотирларини тасдиқлаган. Кенангa катта эҳтимол билан операция қилиш талаб этилади.

Йилдиз икки ярим ойдан уч ойгача бўлган муддатни ўтказиб юбориши кутилмоқда. Клуб футболчи терма жамоаларнинг ноябрь ойдаги танаффусига қадар тикланиб олишига умид қилмоқда.

Киритилди: 14:17, 26.08.2026.
Ўқилди: 827 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик