«Арсенал» дарвозабони Давид Райя АПЛда 22 йиллик чемпионлик кутишини якунлаб, янги ғалабаларга интилаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, «канонирлар» эришилган натижа билан тўхтаб қолмоқчи эмас.
«Биз бир мавсумлик жамоа эмас, ғолиб бўлишни истаймиз. Лига, кубоклар ва Чемпионлар лигаси учун яна курашишимиз керак, чунки биз кўпроқ нарсани хоҳлаймиз. Исталган вақтда ҳар қандай рақибни мағлуб эта олишимизга ишонамиз», — деди Райя.
Дарвозабон шунингдек, «Арсенал» Эзри Консани трансфер қилиб, ҳимоя чизиғини кучайтиргани ва бу жамоада рақобатни оширишини таъкидлади. Қаторasiga учинчи марта «Олтин қўлқоп»ни қўлга киритган Райя ўз мукофотини жамоавий ҳаракатлар натижаси деб ҳисоблашини айтди.













