«Тоттенхэм» Англия Лига кубоги 2-босқичидан ўрин олган учрашувда ўз майдонида «Чарльтон»ни 5:1 ҳисобида тор-мор қилди.
Мезбонлар сафида Майки Мур, Доминик Соланке, Кевин Дансо, Бен Дэвис ва «Манчестер Сити»дан келиб қўшилган Савиньо гол урди. Савиньо, шунингдек, битта голли узатмани ҳам амалга оширди.
Шу тариқа, «Тоттенхэм» Англия Лига кубогининг учинчи босқичига йўл олди. «Шпорлар»нинг кейинги рақиби қуръа ташлаш маросимидан сўнг маълум бўлади.













