Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Давид Райя: «Биз исталган рақибни мағлуб эта оламиз»

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби дарвозабони Давид Райя жамоанинг жорий мавсумдаги мақсадлари ҳақида гапирди.

Ўтган мавсумда «тўпчилар» Англия Премьер-лигаси ғолибига айланган ва Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борган эди. Ҳал қилувчи баҳсда «Арсенал» пенальтилар сериясида «ПСЖ»га имкониятни бой берган.

«Биз ғолиб бўлишни хоҳлаймиз — бир марталик муваффақият бизни қониқтирмайди. Биз чемпионат, кубоклар ва Чемпионлар лигаси учун курашамиз, чунки янада кўпроқ ютуқларга эришишни истаймиз.

Мақсадимиз — барча совринларни қўлга киритиш. Биз исталган рақибни мағлуб эта олишимизга ишонамиз. Фақат ўз ўйинимизга эътибор қаратиб, ўтган мавсумдагидан ҳам кўпроқ натижага эришишга ҳаракат қилишимиз керак», — деди Райя. Унинг сўзларини Arsenal Radar келтирди.

Микель Артета шогирдлари Англия Премьер-лигасининг янги мавсумини «Ковентри» устидан 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади. Бундан аввал «Арсенал» Англия Суперкубогида «Манчестер Сити»ни ҳам худди шу — 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Киритилди: 08:43, 27.08.2026.
Ўқилди: 626 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик