"Фенербахче" ярим ҳимоячиси Маттео Гендузи Чемпионлар лигаси саралаш босқичи плей-оффининг жавоб учрашувида "Лион" устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин рақиб мухлислари уни бутун ўйин давомида ҳақорат қилганини айтди.
Учрашувдан сўнг француз футболчиси трибуналарни провокация қилган ва натижада жанжал келиб чиққан эди.
"Ҳурмат? Провокация қилмоқчимисиз? Унда бу икки томонлама ишлайди! "Лион" мухлислари 90 дақиқа, ҳатто ундан ҳам кўпроқ вақт давомида онам ва оиламни ҳақорат қилишди. Шундан кейин мен ўзим хоҳлаганча ғалабани нишонлашга ҳам ҳақли бўлмасам... менимча, бу нотўғри", — деди Гендузи. Унинг сўзларини L'Equipe келтирди.













