Кириш Регистрация
30/08 00:30 Севилья 1-3 Атлетико
30/08 18:00 Сўғдиёна 2-0 Жайхун
30/08 18:00 Челси 4-3 Брайтон
30/08 18:00 Лидс 1-1 Брентфорд
30/08 18:00 Сандерленд 1-0 Фулхэм
30/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
30/08 20:00 Реал Мадрид 4-0 Малага
30/08 20:30 Ман. Юнайтед 5-2 Ипсвич
30/08 21:30 Наполи 1-2 Комо
30/08 22:30 Депортиво 3-1 Валенсия
30/08 23:45 Кальяри 0-1 Интер
30/08 23:45 Лацио 1-0 Женоа
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче - Рома
31/08 22:30 Осасуна - Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал
01/09 00:30 Барселона - Райо Вальекано

Лапорта: "Альварес "Барселона"га ўтишни хоҳлаяпти"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" президенти Жоан Лапорта "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альварес трансфери ҳали ҳам амалга ошишига умид қилмоқда.

"Кўринишидан, футболчининг ўзи "Барселона"га ўтишни хоҳлаяпти. Биз умидимизни сақлаб қоляпмиз ва "Атлетико"га бўлган ҳурматимизни сақлаган ҳолда, уни ўз сафимизга қўшиб олиш режасидан воз кечганимиз йўқ.

Биз "Атлетико" билан келишувга эришишни истаймиз, шу боис клубга берган таклифимиз ўз кучида қолмоқда. Умид қиламанки, икки томон ўзаро келиша олади. Яна бир бор таъкидлайман: биз бу ишни "Атлетико", унинг раҳбарияти ва клубнинг ўзига катта ҳурмат билан амалга оширяпмиз.

Биз "Атлетико"га Хулиан учун жиддий таклиф бердик. Бош мураббийимиз Ханси Флик уни жамоада кўришни жуда хоҳлайди. Бу таклифни Мадрид клуби бош директори билан телефон орқали суҳбатда ҳам тасдиқладик.

У менга Хулианни сотмасликларини айтди, чунки ҳозирча унинг ўрнини босадиган футболчи йўқ. Мен эса агар улар шундай футболчи топса ва трансфер ойнаси ҳали очиқ бўлса, биз келишувга эришишга тайёр бўлишимизни айтдим. Масала шу ерда тўхтаган эди. Аммо кейинчалик бошқа клублар билан музокаралар барибир олиб борилаётгани ҳақида маълумотлар олдик", — деди Лапорта. Унинг сўзларини ESPN келтирди.

26 ёшли аргентиналик футболчининг "Атлетико" билан амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 100 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 10:44, 27.08.2026.
Ўқилди: 1145 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик