Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Кукурелья: «Мбаппе билан ўйнаш — катта имтиёз»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби чап қанот ҳимоячиси Марк Кукурелья Килиан Мбаппенинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

Франциялик ҳужумчи Ла Лига доирасида «Реал Сосьедад»га қарши кечган ва 4:1 ҳисобида якунланган учрашувда хет-трик қайд этди.

«Мбаппе билан бирга ўйнаш — катта имтиёз. У билан ҳамма нарса осонроқ бўлади. У жамоа учун жуда фойдали ва муҳим футболчи. Умид қиламанки, бу Килианнинг жорий мавсумдаги сўнгги хет-триги бўлмайди. Мен унинг ҳам, жамоанинг ҳам натижасидан жуда хурсандман», — деди Кукурелья. Унинг сўзларини Madrid Xtra келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Кукурелья мазкур учрашувда «Реал» сафида «Сантьяго Бернабеу»да илк бор майдонга тушди.

Икки турдан сўнг 6 очко жамғарган «Реал» Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

Киритилди: 12:45, 27.08.2026.
Ўқилди: 630 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик