Туриннинг «Ювентус» клуби «Вольфсбург» дарвозабони Камиль Грабарани ижара асосида ўз сафига қўшиб олди.
Польшалик голкиперни аввалроқ «Ювентус»нинг собиқ дарвозабони Войцех Шесни ҳам юқори баҳолаган ва уни «Польшанинг энг яхши дарвозабони» деб атаган эди.
«Мураббийни ноқулай вазиятга солиб қўйишни истамайман, аммо менимча, Польшанинг энг яхши дарвозабони терма жамоага чақирилмади. У бошқалардан сезиларли даражада устун бўлиш ва жаҳон даражасидаги футболчига айланиш салоҳиятига эга», — деган эди Шесни ўтган баҳорда Грабара Жаҳон чемпионати учун қайдномага киритилмаганидан кейин. Унинг сўзларини derbyderbyderby.it келтирди.
Грабара пенальтиларни қайтаришдаги маҳорати билан ҳам танилган. Шунингдек, у бир неча йил аввал ўйин вақтида юзидан жароҳат олганидан сўнг турли рангдаги ҳимоя ниқобларида майдонга тушиб келади.













