Кириш Регистрация
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
27/08 23:30 Сельта 1-2 Осасуна
28/08 00:00 Барселона 2-0 Атлетик Бильбао

Моуриньо Ла Лига тарихидаги энг яхши кўрсаткичлардан бирига эга бўлди

Баҳо:
+ | -

«Реал»га қайтган Жозе Моуринью мураббий сифатида Ла Лига доирасидаги уй учрашувларида 50-ғалабасига эришди.

Мадридликлар Испания чемпионатининг қолдирилган учрашувида «Реал Сосьедад»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Эндиликда португалиялик мутахассиснинг Ла Лигадаги 58 та уй учрашувидаги натижаси 50 та ғалаба, 5 та дуранг ва 3 та мағлубиятни ташкил этмоқда. Унинг жамоалари бу ўйинларда 202 та гол урган ва 53 та тўп ўтказиб юборган.

Ла Лигада уй учрашувларида 50 та ғалабага эришиш учун Моуриньюдан камроқ ўйин талаб қилинган атиги уч нафар мураббий бор: Фердинанд Даучик ва Мигель Муньос бу натижага 54 та ўйинда эришган, Пеп Гвардиолага эса 59 та учрашув керак бўлган.

Ла Лигада уй учрашувларида жамоалари билан 200 та гол уриш маррасига энг тез етган мураббийлар:

Фердинанд Даучик — 51 та ўйин (1953 йил), Фред Пентланд — 52 та ўйин (1935), Кампаналь — 58 та ўйин (1953), Жозе Моуринью — 58 та ўйин (2026), Эленио Эррера — 59 та ўйин (1952).

Киритилди: 13:33, 27.08.2026.
Ўқилди: 888 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик