Бугун Россия Биринчи дивизионида навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. "Газовик" сафарда "Ангушт" меҳмони бўлди ва минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.
Ўйиндаги ягона гол 59-дақиқада Кобялко томонидан киритилди. Ушбу ўйинда Санжар Турсунов 71-дақиқагача тўп сурди.
Ушбу ғалабадан кейин оренбургликлар ҳисобидаги очколар сони 24тага етди ва улар 5-ўринда боришмоқда.