Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

«Бавария» Мбайе бўйича маълумот сўради

Баҳо:
+ | -

Инсайдер Николо Скира маълум қилишича, «Бавария» «ПСЖ» вингери Ибраим Мбайега қизиқиш билдирмоқда.

Германия клуби 18 ёшли сенегаллик футболчи ҳақида маълумот сўраган. Мбайе мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш ва майдонда кўпроқ вақт ўтказиш мақсадида шу ёзда Париж клубини тарк этишга қарши эмас.

«Бавария» футболчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Аввалроқ «Ливерпуль» «ПСЖ» вингери Мбайе билан шартнома шартлари бўйича келишувга эришгани хабар қилинганди.

Шунингдек, 18 ёшли футболчи амалдаги Чемпионлар лигаси ғолиби сафини яқин вақт ичида тарк этиши мумкинлиги ҳақида ҳам маълумотлар тарқалган.

Ўтган мавсумда Ибраим Мбайе 29 та учрашувда майдонга тушиб, ўртача ҳар бир ўйинда 39 дақиқа ҳаракат қилди. У 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Шу ёзда вингер Сенегал терма жамоаси сафида ЖЧ-2026 доирасида 4 та учрашувда қатнашди ва гуруҳ босқичида Францияга қарши 1:3 ҳисобида якунланган баҳсда гол урди. Мбайе жамоаси мусобақанинг 1/16 финалигача етиб борди ва ушбу босқичда Бельгияга қўшимча вақтда 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Киритилди: 16:15, 27.08.2026.
Ўқилди: 694 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик