Кириш Регистрация
01/11 00:45 Комо 1-5 Лацио
01/11 00:45 Рома 1-0 Торино
01/11 16:00 Локомотив 0-1 Насаф
01/11 18:15 Сўғдиёна 2-4 Сурхон
02/11 01:00 Алавес 1-0 Мальорка
02/11 15:00 Олимпик - Навбаҳор
02/11 17:15 Қизилқум - Динамо
02/11 17:30 Ньюкасл - Арсенал
02/11 18:00 Осасуна - Вальядолид
02/11 19:00 Болонья - Лечче
02/11 20:00 Борнмут - Манчестер Сити
02/11 20:00 Ипсвич - Лестер
02/11 20:00 Ливерпуль - Брайтон
02/11 20:00 Ноттингем Форест - Вест Хэм
02/11 20:00 Саутгемптон - Эвертон
02/11 20:15 Жирона - Леганес
02/11 22:00 Удинезе - Ювентус
02/11 22:30 Вильярреал - Райо Вальекано
02/11 22:30 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
03/11 00:45 Монца - Милан
03/11 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
03/11 16:00 Нефтчи - Бунёдкор
03/11 16:30 Наполи - Аталанта
03/11 18:00 Атлетико - Лас-Пальмас
03/11 18:15 Металлург - ОКМК
03/11 19:00 Торино - Фиорентина
03/11 19:00 Тоттенхэм - Астон Вилла
03/11 20:15 Барселона - Эспаньол
03/11 21:30 Ман. Юнайтед - Челси
03/11 22:00 Верона - Рома
03/11 22:30 Севилья - Реал Сосьедад

«Насаф» - «Пахтакор» учрашувидаги ғалати воқеалар ҳақида

Баҳо:
+ | -

Куни кеча олий лига доирасида Қаршида ўтказилган 19-турнинг марказий учрашувини 10 мингга яқин мухлис бевосита “Марказий”стадиондан туриб кузатди. Майдондаги ҳар бир ҳолат, гол, қўполлик ва бошқаларга қаршилик мухлислар ўзига хос “реакция”ларини билдириб туришди.

Шу ўринда мени бир ҳолат ажаблантирди: авваллари ҳам бунга ТВ орқали “Пахтакор” ўйинлари орқали бир неча бор гувоҳ бўлгандим. Аммо бу сафар бевосита бу ҳолатни майдонда кўриб бироз ажабландим ҳам. Биринчи бўлим ўрталарига келиб кўзим беихтиёр “Пахтакор” захира ўриндиғи ўнг четида ўйчан ҳолатда тик турганча ўйинни кузатаётган Мурод Исмоиловга тушди. Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан ўйиндан олдин ҳар иккала жамоа аъзолари тўлдирадиган қайдномада расмий шахслар рўйхатида Мурод Исмоилов “Пахтакор” жамоаси бош мураббийи деб кўрсатилган. Аммо ўша биз ҳар доим кўзимиз кўриб ўрганган бош мураббий ўтириши ва кўрсатма бериши лозим бўлган жойда эса яна ўша қайдномада вице-президент сифатида кўрсатиб ўтилган Самвел Бабаян жон куйдириб футболчиларга алланималар деб кўрсатма бериб турарди. Нафақат ўз футболчиларига кўрсатма бериб турди, вақти келганда жамоаси зарарига қарор чиқарган деб ҳисоблаган қанот ҳакамларига ҳам ўзига хос тазйиқ ўтказиб турди. Буни бутун стадион ўз кўзи билан кўрди ва мухлислар ҳам бу ҳолатга “муносабат” билдиришди.

Буни стадионнинг юқори “нуқта”си – матбуот ложасидан кузатиб турган ОАВ ходимлари ҳам эътибор берган шекилли, ўйиндан кейинги матбуот анжуманида журналистлардан бири ҳам айнан шундай савол билан Мурод Исмоиловга мурожаат этди.

“Мурод ака, жамоада таркиб ва тактикани ким танлайди? Биз одатда жамоа вице-президенти ўйин давомида футболчиларга кўрсатма берганига бир неча бор гувоҳ бўлганмиз” деган мазмундаги саволга “Пахтакор” устози: “Тактикани мен танлайман, машғулотларни мен ўтаман. У (Бабаян) табиатан қизиққонлиги учун қийин паллаларда келиб ўз фикрларини билдиради. Жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилади” дея жавоб қайтарди.

“Бошқа бирор жамоада икки киши бир вақтнинг ўзида кўрсатма бермайди” деган саволга “Пахтакор” устози ҳазил аралаш “Бизники ўзгача клубда— шунақа”, дея қисқа жавоб бериб қўя қолди.

Шу савол-жавоблар вақтида яна бир қатор саволлар туғилдию, аммо “Пахтакор” устози самолётга кеч қолаётганлиги боис матбуот анжумани ниҳоясига етказилди. Шу ўринда бир мулоҳаза: ҳақиқатан ҳам олий лиганинг бошқа клубларида бу каби ҳолатларни, яъни бош мураббий қолиб жамоа вице-президентининг жон ҳолатда техник зонадан туриб ўз футболчиларига кўрсатма беришига кўзимиз тушмаган. Бир пайтлар “Машъал” ва “Насаф” жамоаларида ишлаган вақтида Баҳром Давлатов худди Бабаян каби майдон четида туриб футболчиларга кўрсатма беришга уринарди. Кейинчалик “Насаф”да Демяненко иш бошлагач, бу ҳолатларга барҳам берилди. Фаолиятини “Бунёдкор”да якунлаган Давлатовни бирор маротаба Қосимов олдида туриб майдонда ҳаракат қилаётган футболчиларга нималарнидир тушунтираётганига кўзим тушмаган. Умуман кескин курашлар остида ўтаётган ўйин давомида бир йўла икки кишининг кўрсатма бериши футболчиларга, жамоа ўйинига ижобий таъсир этармикан? Футболчиларнинг ўзи ҳам буни истамаса керак. Қолаверса, Қаршидаги ўйин давомида захира ҳаками вазифасини бажарган Виктор Серазитдинов Бабаян жанобларининг олдига келиб, техник зонани тарк этмаслигини бир неча бор таъкидлади. Аммо ўзини хон, кўланкаси майдон ҳисоблаётган жаноб вице-президентга ҳакамнинг гапи кор қилармиди? Қизиғи, ҳозирда олий лига ўйинларини назоратчилар билан бирга худди ОФК мусобақаларидаги сингари комиссарлар ҳам кузатиб бормоқда. Қаршидаги баҳсда ҳам назоратчидан ташқари комиссар ҳам ўйинни бевосита стадиондан кузатди. Хўш, у бу ҳолатни қайдномада кўрсатдими? Умуман уларнинг вазифаси нимадан иборат?

Энг қизиғи,  “Пахтакор” вице-президенти техник зонада ўйин пайтида фақат ва фақат бир киши кўрсатма бериши лозимлигини билмайдими? Билади! Билгандан қандоқ! Осиё чемпионлари лигаси мусобақасининг доимий иштирокчиси бўлган клуб вице-президенти буни билмаслиги мумкин эмас. Сабаби ОЧЛ мусобақаларида ўйиндан бир кун илгари ҳар иккала жамоа мутасаддилари иштирокида ўйин комиссари бошчилигида митинг ўтказилади (бизда эса, афсуски, комиссар жаноблари трибунадан туриб ўйин кузатиб, яна тезгина ортга қайтади). Ўша жараёнда ўйин комиссари мусобақа регламентини митинг қатнашчиларига эслатиб ўтади ва ўйин пайтда техник зонада фақат ва фақат бир киши (мураббийми, вице-президентми, ёрдамчи мураббийми — бунисининг аҳамияти йўқ) тик турган ҳолда футболчиларга кўрсатма бериши лозимлигини уқтириб ўтади. Ўн йил давомида бир қанча митингларда қатнашган Самвел Вячеславович бу ҳолатни жуда яхши билади. Фақатгина Ўзбекистон чемпионати баҳсларида бунга амал қилишни хоҳламайди. Лекин бу ҳолат майдон четидан туриб кузатганда кишида салбий таассурот уйғотиши билан бирга айрим ҳолларда мухлисларнинг ҳам норозилигига сабаб бўлади.  Беписандлик, менсимаслик, итоат этмасликнинг ҳам чегараси бор! Футбол қонун қоидалари шунчаки қоғозда қолиш учун ёзилмаган-ку! Ёки маълум жамоалар учун имтиёзлар кўрсатилганми? Билишимча, “ПРО” лицезиясига эга Бабаян жамоага кўрсатма беришни шунчалик яхши кўраркан, бош мураббий тайинламасдан жамоани ўзи бошқарсин? Машғулотниям ўзи ўтказсин, матбуот анжуманидаям ўзи қатнашсин? Вице–президент бўладиган бўлса, марҳамат қилиб меҳмонлар учун ажратилган махсус ложадан ўйинни кузатсин. Жуда ҳам ичида ғоялари тўлиб тошиб кетадиган бўлса, ана ўйиндан олдин ёки танаффус вақтида бор дардини айтсин футболчиларга?! Шахсан мен бу борада шунақа фикрдаман.

"Насаф"-"Пахтакор" учрашуви биринчи бўлими якунлангач, майдонда ҳар иккала жамоа ўйинчилари ўртасида даҳанаки жанжал бошланиб кетишига сал қолди, бу воқеанинг асосий ташаббускори Темирхўжа Абдуҳолиқов бўлди. Ўз вақтида стадионда тартибни сақлаш учун жалб этилган ходимларнинг аралашуви туфайлигина жанжал тўхтатиб қолинди. Аммо бунгача майдон четида захира рўйхатига киритилган Мурод Холмуҳаммедов югуриб келиб учрашув қаҳрамони Мақсуд Каримовнинг юзига мушт туширишга улгурди. Бундан ўта жаҳли чиққан Мақсуд ҳам жавоб қайтаришга уринди, аммо бунга унинг жамоадошлари йўл қўйишмади. Шуниси ачинарлики, содир бўлган воқеада жабрланган Мақсуд Каримов танаффус пайти ҳакам томонидан "қизил" билан жазолангани маълум бўлди.

Кейин маълум бўлишича, тортишув футболчиларни кийиниш хоналарига киргунча яна давом этган. Меҳмонларга бу ҳам етмаганидек, тортишувларга энди ташаббусни жаноб С.Бабаян ўз қўлига олган. у "Насаф" дарвозабони Элдорбек Суюновга "санга ҳали кўрсатиб қўяман", - дея дўқ-пуписа қилган. Бу ҳолатга ҳам шу жойда ҳозир бўлганлар жанжалга айланиб кетмаслик чорасини кўришган ва тортишувни тўхтатиб қолишган. Шуларни ҳисобга олсак, савол туғилади,  С.Бабаян ким ўзи? У клуб вице-президентими? Мураббийми? Ёки...

Биз футбол ишқибозлари футболчиларни майдонда рақиб бўлишсада, майдон четида бир-бирини ҳурмат қиладиган, дўст бўладиган каби умуминсоний қадриятларга эга бўлишини хоҳлаймиз. С.Бабаяндек ўз клубига "жуда жонкуяр" раҳбарни эса эҳтиросларини жиловлаб, нафақат инсон сифатида, балки раҳбар сифатида ҳам ўзининг чиройли хулқи билан қўл остидагиларга намуна бўлишини хоҳлардик. Ҳаммада эҳтирос бор, ҳаммада асаб бор. Аммо Бабаян жаноблари учрашувларда ўзини қандай тутиш ҳақида бир ўйлаб кўрсалар фойдадан ҳоли бўлмасди.

Зиёдулла Сафаров

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 22:47, 22.09.2013.
Ўқилди: 11919 марта.
Фикрлар: 62 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.