Лондоннинг «Арсенал» клуби раҳбарияти «Эвертон»нинг сенегаллик ҳужумчиси Илиман Ндиайени ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда.
Инсайдер Бен Жейкобс маълумотларига кўра, Лондон клуби бу ёзда ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. «Канонирлар» 26 ёшли сенегаллик футболчига қизиқиш билдирмоқда, бироқ «Арсенал» учун асосий мақсад ҳозирча Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альваресни трансфер қилиш бўлиб қолмоқда.
Қайд этилишича, «Эвертон» Ндиайенинг трансфер қийматини 100 миллион евро деб баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Илиман Ндиайе Англия чемпионатида «Эвертон» таркибида 32 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.













