Кириш Регистрация
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
27/08 23:30 Сельта 1-2 Осасуна
28/08 00:00 Барселона 2-0 Атлетик Бильбао

Жезус «Арсенал»нинг асосий жамоаси билан машғулот ўтказмаяпти

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ҳужумчиси Габриэл Жезус Лондон клубининг асосий таркибидан четда қолди.

Бразилиялик футболчи биринчи жамоа билан бирга машғулот ўтказмаяпти ва трансфер ойнаси ёпилгунига қадар клубни тарк этиши эҳтимоли юқори.

«Бу жамоамиздаги футболчилар сони билан боғлиқ», — дея «Арсенал» бош мураббийи Микель Артетанинг сўзларини келтирди Фабрицио Романо.

Жезус «Арсенал» сафида 2022 йил ёзидан буён тўп тепади. Ўшанда у «Манчестер Сити»дан Лондон клубига ўтганди.

Ҳужумчи «Арсенал» таркибида жами 123 та учрашув ўтказиб, 32 та гол урган ва 22 та голли узатмани амалга оширган.

Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 18:37, 27.08.2026.
Ўқилди: 854 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик