«Штутгарт» ва Германия терма жамоаси ҳужумчиси Дениз Ундав мураббийларни машғулот юкламаларини режалаштиришда футболчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳам ҳисобга олишга чақирди.
«Маълумотлар таҳлили футболга кўп нарса беради, аммо ҳозир ноутбукка жуда катта эътибор қаратилмоқда. Футболчиларнинг машғулотларини режалаштиришда уларни жуда кўп ҳолларда роботлардек қабул қилишяпти», — дея Ундав сўзларини Die Zeit келтирди.
Шу билан бирга, Ундав бевосита «Штутгарт»ни танқид қилмаётганини, балки умуман профессионал футболдаги вазият ҳақида гапираётганини таъкидлади.
Ундав фаолиятини якунлаганидан сўнг мураббий бўлишни режалаштирмоқда. Ҳозирда у ўзини ёрдамчи мураббий сифатида кўрмоқда ва «Штутгарт» бош мураббийи Себастьян Хёнесс билан тактик масалаларни муҳокама қилиб келмоқда.













