Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров Ўзбекистон Суперлигасининг жорий мавсумида голли узатмалар сони бўйича етакчилик қилмоқда. Тажрибали футболчи ҳисобида 9 та ассист бор.
Рейтингнинг иккинчи поғонасини ҳам «Нефтчи» вакили Владимир Йовович эгаллаб турибди. Черногориялик футболчи жорий чемпионатда жамоадошларига 8 марта гол уриш учун имконият яратиб берган.
Кейинги ўринларда «Сўғдиёна» футболчиси Любчо Дориев ва «Локомотив» вакили Суҳроб Нуруллоев бормоқда. Ҳар икки футболчи ҳисобида 6 тадан голли узатма мавжуд.
Шу тариқа, голли узатмалар бўйича кучли тўртликдан икки нафар «Нефтчи» футболчиси жой олган. Искандеров эса энг яқин таъқибчиси Йововичдан битта ассистга олдинда бормоқда.














