Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Беҳруз Каримов: «Ушбу саргузашт ҳаётим давомида мен учун катта роль ўйнайди» (видео)

Баҳо:
+ | -

Швейцариянинг "Лугано" клуби ҳимоячиси Беҳруз Каримов жамоа матбуот хизматига интервью берди.

"Лугано" — мен учун катта трамплин. Жамоада мени яхши кутиб олишди. Бу жамоа сафига қўшилганимдан жуда ҳам хурсандман. Ушбу саргузашт ҳаётим давомида мен учун катта роль ўйнайди. "Лугано" билан биргаликда яхши натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қиламан.

Европа жамоаларида ўйнашни ёшлигимдан орзу қилардим. Ҳозирда мотивацияга бойман.

Жаҳон чемпионатидан кейин таклиф тушган кўп жамоаларни кузатдик. Улар орасида "Лугано" бизга маъқул келди. Шунинг учун бу жамоани танладим.

Ўзбекистон миллий жамоаси сафида Жаҳон чемпионатида иштирок этдим. Бу мен учун катта тажриба бўлди. Ўйин пайтида дарвоза томон зарба беришга ва ҳеч нарсадан қўрқмасликка кўпроқ ҳаракат қиламан. Агар қўрқмасам, бор имкониятларимини кўрсата оламан.

Асосий мақсадим ўзимиз иштирок этадиган барча мусобақаларда яхши натижани қўлга киритиш. Майдон ташқарисида хотиржам юришга ҳаракат қиламан. Ҳозирда эса инглиз ва итальян тилларини ўрганяпман.

"Лугано" клуби мухлисларидан эса бизни қўллаб-қувватлашларини сўрайман. Биз эса уларни қувонтиришга ҳаракат қиламиз. Forza Lugano!", — деди Беҳруз Каримов клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:22, 28.08.2026.
Ўқилди: 1333 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик