Кириш Регистрация
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
27/08 23:30 Сельта 1-2 Осасуна
28/08 00:00 Барселона 2-0 Атлетик Бильбао
28/08 16:00 Ман. Юнайтед - Ипсвич
29/08 00:00 Кристал Пэлас - Манчестер Сити
29/08 16:30 Ливерпуль - Ноттингем Форест
29/08 19:00 Борнмут - Эвертон
29/08 19:00 Ковентри Сити - Халл Сити
29/08 21:30 Тоттенхэм - Ньюкасл

Салибанинг жароҳати «Арсенал»нинг Москера бўйича режасига таъсир қилди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳимоячиси Кристиан Москерага бир нечта клуб қизиқиш билдирмоқда.

CaughtOffside маълумотига кўра, Туркиянинг «Фенербахче» клуби бозор қиймати тахминан 35–41 миллион евро атрофида баҳоланаётган 22 ёшли испаниялик футболчи учун таклиф тайёрламоқда. Шунингдек, Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» ва «Ал-Наср» клублари ҳам яқин вақт ичида расмий таклиф юбориши кутилмоқда.

Бироқ «Арсенал» бош мураббийи Микель Артета Москерани юқори баҳолайди ва уни жамоада сақлаб қолиш ниятида. Бундан ташқари, Вильям Салибанинг оғир жароҳат олгани ҳам ҳимоячининг эҳтимолий кетишини янада мураккаблаштирмоқда. Салиба жароҳати сабаб бир неча ой майдонга туша олмайди.

Жорий мавсумда Москера Англия Премьер-лигаси ва Англия Суперкубогида жами икки ўйинда иштирок этди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.

Киритилди: 13:13, 28.08.2026.
Ўқилди: 621 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик