Марказий ҳимоячи Мамаду Сарр ижара асосида Лондоннинг «Челси» клубидан Испаниянинг «Реал Сосьедад» жамоасига ўтди. Бу ҳақда Сан-Себастьян клуби матбуот хизмати хабар берди.
Ўтган ёзда «Челси» 20 ёшли футболчини «Страсбур»дан 14 миллион еврога сотиб олган эди. Бироқ Сарр жорий йилнинг февралига қадар Франция клубида ижара асосида тўп сурди.
Ҳимоячи «Челси» сафида жами еттита учрашувда майдонга тушди ва гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.
Саррнинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2033 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 22 миллион еврони ташкил этади.













