«Астон Вилла»нинг аргентиналик дарвозабони Эмилиано Мартинес яқин орада Лондоннинг «Челси» клубига қўшилади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манба маълумотига кўра, 33 ёшли Мартинес бугун тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг «Челси» билан шартнома имзолайди. Дарвозабоннинг Лондон клуби билан келишуви 2028 йил июнь ойига қадар мўлжалланади ва уни яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам бўлади.
Мартинес 2020 йилдан буён «Астон Вилла» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу вақт ичида аргентиналик голкипер барча мусобақаларда 256 та учрашув ўтказиб, 305 та гол ўтказиб юборган ва 80 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.













